"Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде жамоадоши Ансу Фатининг ўйинини юқори баҳолади.
“Биз ҳаммамиз Фати қандай фазилатларга эга эканлигини биламиз. Жамоадагиларнинг барчаси келажакда у бизга катта қувонч келтиришига ишончи комил", - дея Алехандро Бальде сўзларини келтиради Испаниянинг Cadena SER нашри.
Сўнгги миш-мишларга кўра, Бальде "Барселона" билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Испаниялик футболчининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунига етади.