"Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Correira Dello Sport хабарига кўра, серб учун асосий даъвогар "Арсенал" ҳисобланади. "Канонирлар" сентябрь ойида ярим ҳимоячини кузатишга скаут юборган эди.
Лондонликлар ва футболчининг агенти Матея Кежман аллақачон эҳтимолий трансферни муҳокама қилишган. "Арсенал" ёзгача кутишга тайёр.
Таъкидланишича, "Лацио" Милинкович-Савич учун 50 миллион евродан кўпроқ пул олмоқчи.
У жорий мавсум А Серияда 14 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.