Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга асосан қуйидаги қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Кубоги
«Локомотив»га қарши Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида майдондан четлатилган «Нефтчи» ҳужумчиси Анвар Бердиев, ўйин тўхтатилган вақтда рақиби бошига қўл билан зарба бергани учун, 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Локомотив»га қарши Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида майдондан четлатилган «Нефтчи» ярим ҳимоячиси Иқбол Акрамов рақибига шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Нефтчи»га қарши Ўзбекистон 1/8 финал жавоб учрашувида майдондан четлатилган «Локомотив» ярим ҳимоячиси Садриддин Абдуллаев рақиб шаънига номаъқул фикр билдиргани учун (четлатилганидан сўнг Абдуллаев рақиби қорнига оёғи билан қасддан зарба берган ва бунинг натижасида икки жамоа футболчилари ўртасида муштлашув келиб чиққан), 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
Ёшлар Биринчилиги
«Андижон»га қарши 12-тур учрашувида майдондан четлатилган «Навбаҳор» ҳимоячиси Дурбек Умаралиев ўйин тўхтатилган вақтда рақиби оёғига қасддан зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Бунёдкор»га қарши 12-тур учрашувида майдондан четлатилган «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Арам Бабаян ишқибозлар шаънига номаъқул ишора қилгани учун иккита ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
Биринчи Лига
«Янгиер»га қарши 20-тур учрашувида майдондан четлатилган «Косонсой» ҳимоячиси Алимардон Мирзаев ҳакам ёрдамчиси шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Янгиер»га қарши 20-тур учрашувида майдондан четлатилган «Косонсой» ярим ҳимоячиси Бобур Каримов ҳакам ёрдамчиси шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Чуст-Пахтакор»га қарши 20-тур учрашувида майдондан четлатилган «Зомин» ҳужумчиси Дониёр Исмоилов ҳакам шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Хива»га қарши 20-тур учрашувидан сўнг майдондан четлатилган «Насаф-2» маъмури Ф. Фаҳритдинов ҳакамлар бригадасини ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди.
«Нефтчи»га қарши 21-тур учрашувида майдондан четлатилган «Зомин» ярим ҳимоячиси Баҳодир Акрамов тўпга эгалик қилаётган рақибининг қорнига қасддан зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Южанин»га қарши 21-тур учрашувида майдондан четлатилган «Хоразм» ҳимоячиси Машарипов рақибига жароҳат етказиш мақсадида оёғи билан қасддан оёғига зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Чуст-Пахтакор»га қарши 22-тур учрашувида майдондан четлатилган «Пахтакор-2-Чилонзор» ҳимоячиси Азамат Абдуллаев бош ҳакам шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Насаф-2»га қарши 22-тур учрашувида майдондан четлатилган «Машъал-Академия» дарвозабони Ғанишер Холмуродов бош ҳакам шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Сўғдиёна»га қарши 22-тур учрашувида майдондан четлатилган «Бухоро-2» ҳимоячиси Азиз Юлдашев тўп учун курашда рақибига қўл билан зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Хива»га қарши 22-тур учрашувида майдондан четлатилган «Ғаллакор-Автомобилчи» ҳужумчиси Зафар Нарзиқулов жамоадошининг қорнига ҳаддан ташқари кучли зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.