Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Футбол ва ижтимоий тармоқ: ЖЧ-2022 «Твиттер» нигоҳи билан

Баҳо:
+ | -

Сайёрамиздаги энг бадавлат инсон - Илон Маск ўзига тегишли «Твиттер» ижтимоий тармоғининг ЖЧ-2022га боғлик қизиқарли статистик кўрсаткичларини эълон қилди.

Унга кўра, Қатар мундиали турли рақамлар бўйича охирги икки йирик спорт турнири (ЖЧ-2018 ва Токио-2022 Олимпиадаси)дан анча илгарилаб кетди.

Табиийки, энг оммавий ижтимоий тармоқлардан бири саналган «Твиттер» олами ҳам Қатар-2022 мундиали билан ҳамнафас бўлди. Мана, асосий ҳосилалар: 

#World хэштеги тармоқда энг юқори ўринлардан жой олди.

#WC2022 остидаги муҳокама ва фикр-мулоҳазалар меъёри 147 миллиард «твит»га етди ва #WC2018ни енгилгина ортда қолдириб, #Tokio2020дан 2 баравар кўп натижа кўрсатди.

ЖЧ-2022 вақти муҳокамалар авжига чиққан асосий 5та ҳолат:

1. Аргентина - Франция. Финал. Пенальтилар серияси якунланди, Аргентина чемпионлик қўлга киритди.

2. Аргентина - Франция. Финал. Мбаппе қойилмақом зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. 

3. Хорватия - Бразилия. 1|4 финал. Бразилия пенальтилар сериясида муваффақиятсизликка учради, Хорватия ярим финалга чиқди.

4. Аргентина - Франция. Финал. Анхель ди Мария ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

5. Хорватия - Бразилия. 1|4 финал. Неймар 106-дақиқада гол уриб, Бразилияни олдинга олиб чиқди.

Мусобақа давомида номи энг кўп тилга олинган футболчи - Лионель Месси. Бу борада юқори бешлик тартиби:

1. Лионель Месси

2. Килиан Мбаппе

3. Неймар

4. Криштиану Роналду

5. Сон Хюн Мин

Табиийки, чемпион - Аргентина термаси энг кўп эсланган иштирокчи бўлди. Бу борада юқори бешлик тартиби:

1. Аргентина

2. Бразилия

3. Франция

4. Португалия

5. Хорватия

«Твит» қолдириш масаласида бразилияликларга етадигани топилмади. Бу борада юқори бешлик тартиби:

1. Бразилияликлар

2. Японияликлар

3. Аргентиналиклар

4. Америкаликлар

5. Францияликлар

- Франция термаси голига сониясига 24,400 «твит» - бу жаҳон чемпионатидаги энг юқори натижа! Илон Маск («Твиттер» эгаси).

Ниҳоят, Аргентина термасини жаҳон чемпионати тахти сари етаклаган Лионель Мессининг кубок билан тушган суратлари коллекцияси эса «Инстаграм»да рекорд ўрнатди. Леонинг ушбу постига 72 миллиондан кўп «лайк» босилди. «Инстаграм» тармоғи тарихида бирор пост бу қадар кўп «лайк» тўпламаганди. Аввалги рекорд 2019 йилнинг январида қайд этилган бўлиб, оддий товуқ тухуми суратига 56 миллиондан камроқ «лайк» босилганди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:04, 30.12.2022.
Ўқилди: 1371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.