Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Лондон-2012. Бугун Аббос Атоев ва эркин курашчилар беллашишади

Баҳо:
+ | -

30-ёзги олимпия ўйинлари тугашига 3 кун қолди. Демак, медалларни қўлга киритиш учун ихтиёримизда 3 кун бор, холос. Мазкур уч кун эса самарали кечиши керак.

Байдарка ва каноэ
Бугун Вадим Меньков ва Юлия Борзова 200 метрга спринт баҳсларида саралаш ва ярим финал баҳсларини ўтказишади. Спортчиларимиз кучли саккизликка кира олишса, эртага бўлиб ўтадиган финал баҳсида иштирок этишади.

Бадиий гимнастика
Ульяна Трофимова бугун яна 2та йўналиш бўйича саралаш баҳсларида иштирок этади. У кеча бўлиб ўтган халқа ва тўп билан машқларнинг ҳар иккаласида 20-ўринни эгаллади. Умумий ҳисобда ҳам юртдошимиз 20-ўринни банд этиб турибди. Бугун унинг ихтиёрида яна 2та йўналиш бўйича машқлар турибди.

Эркин кураш
Уч кун давомида эркин курашчиларимиз баҳсларда иштирок этишади. Бугун 55 ва 74 кг.гача бўлган атлетлар гиламга чиқишади. Дилшод Мансуров (55 кг.) нимчорак финалда шимолий кореялик курашчи билан беллашади. Сослан Тигиев эса грециялик полвоннинг курагини ерга теккизишга уриниб кўради.

Бокс
Боксчиларимиз орасида ягона ярим финалчи ҳисобланган Аббос Атоев бугун финалга чиқиш учун япониялик Рёта Муратага қарши рингга кўтарилади.

10 август, жума. Ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги мусобақалар тақвими
13:51. Каноэда эшкак эшиш, 200 метр. Вадим Мeнков. 3-саралаш гуруҳи
15:30. Каноэда эшкак эшиш, 200 метр. Вадим Мeнков. Ярим финал
14:12. Байдаркада эшкак эшиш, 200 метр. Юлия Борзова. 4-саралаш гуруҳи.
15:51. Байдаркада эшкак эшиш, 200 метр. Юлия Борзова. Ярим финал.
16:00. Бадиий гимнастика, кўпкураш. Ульяна Трофимова. Саралаш
17:20. Эркин кураш, 55 кг. 1/8 финал. Дилшод Мансуров - Янг Кёнг Ил (КХДР)
17:50. Эркин кураш, 74 кг. Сослан Тигиeв - Олегк Мотсалин (Греция)
19:15. Бокс, 75 кг. Ярим финал. Аббос Атоев - Рёта Мурата (Япония)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:29, 10.08.2012.
Ўқилди: 7158 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.