"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛнинг 18-туридан ўрин олган "Эвертон"га қарши ўйинда (1:1) ҳисобни очди.
22 ёшли норвегиялик футболчи чемпионатда 15 та ўйинда 21 та гол урган, бу "Эвертон"дан (12 та) 9 тага кўп.
Шунингдек, Холанд “Челси” (19), “Кристал Пэлас” (17), “Астон Вилла” (17), “Борнмут” (18), “Вест Хэм” (13), "Вулверхэмптон" (10), “Ноттингем Форест” (11) ва “Саутгемптон” (14) клубларидан кўпроқ гол урган.