"Бавария" бош мураббий Юпп Ҳайнкес Германия Суперкубоги учун Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши баҳсда ҳужумчи Марио Манжукичга ишонмоқда, дея хабар беради немис матбуоти.
Эслатиб ўтамиз, жамоа ҳужумчиси Марио Гомес оёқ панжасидан жароҳат олиб операция қилинди ва жамоасига ёрдам бера олмайди. Клаудио Писарронинг эса жисмоний ҳолати талабга жавоб бермайди.
"Асосий таркибда бундай воқеадан кейин жой олишимдан хурсанд эмасман. Гомес жуда яхши инсон ва жамоа учун фойдали ўйинчи. Биз ундан бир неча ҳафтага айрилганимиз жуда ачинарли. Мен ўзим ҳар доим биринчи дақиқалардан бошлаб майдонга тушишни истайман. Аммо, "Бавария"да заҳира ўриндиғида ўтиришимни ҳам биламан. Нима қилардим, мен бунга тайёрман, аммо ўз кучимга ишонаман", -дейди Манжукич.