"Шахтёр" ярим ҳимоячиси Михайло Мудрик "Арсенал" билан шартнома шартлари бўйича келишиб олди, деди журналист Николо Скира.
Манбага кўра, томонлар беш йиллик шартнома бўйича келишиб олган. Клублар ўртасида эҳтимолий трансфер борасида ҳам музокаралар давом этмоқда.
Аввалроқ, "Арсенал" "Шахтёр"га Мудрик трансфери бўйича иккинчи ва яхшиланган таклиф билан чиққани хабар қилинганди. Сўровнинг молиявий тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, "канонирлар"нинг биринчи таклифи бонуслар билан бирга 55 миллион фунт стерлинг эди. "Шахтёр" 85 миллион фунт талаб қилиб, буни рад этди.
21 ёшли футболчи жорий мавсумда “кончилар” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.