Криштиану Роналду «Ан-Наср»га ўтганидан кейин Саудия Арабистони клуби эътиборни бошқа юлдуз футболчилар - Лука Модрич, Серхио Рамос, Нголо Канте, Мауро Икардига қаратди. Бироқ, янги трансферларни амалга ошириш унчалик осон бўлмайди. Регламентга кўра, маҳаллий жамоалар таркибида етти нафардан ортиқ хорижликнинг бўлиши тақиқланган. Ҳозир «Ан-Наср»да тўққизта легионер бор ва уларнинг ҳаммаси ҳам кетмоқчи эмасдек.
Эсингизда бўлса, 31 декабрь куни «Ан-Наср»да Криштиану Роналду трансферини эълон қилган. Клубнинг ижтимоий тармоқларида португалияликнинг қўлида еттинчи рақам ёзилган янги футболкаси билан тушган сурати пайдо бўлди. Жалолиддин Машарипов 2021 йилдан бери «Ан-Наср»да еттинчи рақамда тўп тепмоқда. Саудия Арабистони клуби 29 ёшли вингер учун «Пахтакор»га 1 миллион евро тўлаган, аммо у умидларни оқлай олмади. Унинг кўрсаткичлари бир неча бор пасайиб кетди ва 2022/2023 йилги мавсумда у асосий таркибга киришни деярли тўхтатди. Шунга қарамай, ўзбекистонлик ҳужумчи португалиялик юлдузга еттинчи рақамни беришни истамади ва энди, инсайдерларнинг фикрича, "Ан-Наср" у билан шартномани бекор қилмоқчи ёки уни сотувга қўймоқчи. Шу билан бирга, клуб президенти Мусалли Ал Муаммар, SSC Sports хабарига кўра, ҳаммасини инкор этди.
«Жалолиддиннинг ўз рақамини алмаштириши унинг омадсиз трансферининг натижаси бўлди. Аввалига ҳаммаси ҳалдек эди, лекин охирида Машарипов бирдан қолишни илтимос қилди. Аммо унинг 7-рақами бошқа футболчи учун берилади. Машарипов энди янги рақамга эга. У 77-рақамли футболкани мамнуният билан қабул қилди», — клуб президенти.
Афтидан, Жалолиддин Машарипов ҳеч қачон 77-рақам остида ўйнамайди - у Давид Оспина, Талиска, Гислейн Конана, Пити Мартинес ва Винсент Абубакар билан бирга бошқа клубга сотилиши мумкин, деб ёзади SSC Sports.
«Ан-Наср» ўртача легионерларни юлдузлар билан алмаштиришга қарор қилгандек туюлади. Аммо муаммо бор - ҳамманинг 2024 ёки 2025 йил ёзигача амал қиладиган шартномаси бор. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.