Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Артур Григорян Аббос Атоевнинг ярим финалдаги имкониятини баҳолади

Баҳо:
+1 | -

Профессионал боксда 1996-2004-йиллар давомида WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Артур Григоряннинг сўзларига кўра, Олимпиада ўйинлари ярим финалига қадар етиб борган ўзбекистонлик боксчи Аббос Атоев бўлажак жангда ўзини жаҳон чемпионига хос равишда совуққон тутиши керак. Григоряннинг сўзлари “BBC Ўзбек хизмати”да эълон қилинди.

Григоряннинг сўзларига кўра, Олимпиада ўйинларининг ярим финал Аббос Атоев учун сўнгги нуқта эмас. Унинг фикрича, бокс бўйича жаҳон чемпиони албатта Олимпиада ўйнларининг финалида бўлиши лозим.

“Аббоснинг Ўзбекистонга олтин медал олиб келишини шахсан ўзим Худодан сўраб қоламан. Агар Аббоснинг олтин медал олгани хабарини эшитсам, ўтирган жойимда ирғишлаб, рақсга тушиб, ашула ҳам айтиб юбораман”, – деди 44 ёшли Григорян.

Григоряннинг айтишича, ярим финал жангида Атоев финал ҳақида ўйламаслиги керак. “Аббос: “Қандай қилиб бўлмасин, мен бу жангни ютишим керак”, деган ўйда бўлиши орқали рақиби уни енголмаслигини англаб етишига эришиши керак. Шундай қилган тақдирда, Аббос бемалол финал беллашувига чиқа олади”, – дейди 17 карра жаҳон чемпиони.

75 килограммгача вазнда рингга чиқувчи Аббос Атоев 10 август куни Тошкент вақти билан 19:15, Олимпиада бокс мусобақалари ярим финали доирасида, япониялик Риота Муратага қарши жанг бошлайди. Атоев бунгача саралаш босқичида тунислик Бадриддин Ҳаддиуийни, нимчорак финалда эса руминиялик Богдан Юратонини, чорак финалда эса ҳиндистонлик Вижендерни мағлуб этганди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:22, 10.08.2012.
Ўқилди: 5491 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.