"Брайтон" Леандро Троссард билан шартномани узайтириш имкониятини фаоллаштирди. 28 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг "чайкалар" билан шартномаси энди 2024 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади, деб хабар беради Metro нашри
2022/2023 йилги мавсумда Леандро Троссар "Брайтон" таркибида 17 та ўйинда майдонга тушди. Уларда бельгиялик 7 та гол ва 3 та самарали узатма берди.