"Ан-Наср"га янги келган Криштиану Роналду қайси давлатлар клублари унга шартнома таклиф қилганини айтди.
“Энди тан оламан: Европа, Бразилия, Австралия ва АҚШда менда кўп вариантлар бор эди. Ҳатто Португалияда ҳам кўплаб жамоалар мени қўлга киритишга ҳаракат қилишди, лекин мен бу клубга ўз сўзимни бергандим, чунки мен бу ажойиб мамлакатда нафақат футбол, балки бошқа нарсаларни ҳам ривожлантирмоқчиман”, деди Роналду матбуот анжуманида.
Аввалроқ португалиялик нима учун Саудия клубига ўтганини тушунтириб берганди.
Роналду 30 декабрь куни "Ан-Наср" билан шартнома имзолаган, келишув 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.