"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" дарвозабони Жек Батлендни сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Daily Telegraph.
Манба берган хабарга кўра, "қизил иблислар" 29 ёшли англиялик посбонни захира дарвозабони сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Олдинроқ "Ньюкасл" Эрик тен Хаг жамоасининг захира дарвозабони бўлган ва 2та ўйинда қатнашган Мартин Дубравкани "Манчестер Юнайтед"дан қайтариб олганди.
"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" билан музокаралар олиб боришига умид қилмоқда, чунки Батленднинг шартномаси 2022/23 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Батленд жорий мавсумда "Кристал Пэлас"да ўйнамади. Transfermarkt портали посбоннинг нархини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.