“Вест Хэм” клуби эгаларидан бири, тадбиркор Дэвид Голд 87 ёшида вафот этди.
Голд Лондон клубининг тахминан 25 фоизига эгалик қилган. Ундан фақат Девид Салливан ва Даниэл Кретинскийда кўпроқ акциялар бор.
"У ҳар доим клубимиз энг зўр бўлишини хоҳлаган, унинг вафот этиши барчамиз учун катта йўқотиш”, - дейди Салливан.