Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

"Навбаҳор" таркибига Шоҳруз Норхонов бориб қўшилди! (Фото)

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун наманганликлар сафига тажрибали ҳужумчи Шоҳруз Норхонов қўшилди.

Шоҳруз Норхонов 1993 йил 13 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.
Катта футболдаги фаолиятини 2012 йили Тошкентнинг “Оқ-тепа”сида бошлаб, ушбу жамоада 2013 йилнинг якунигача тўп тепди. Кейин эса “Истиқлол” (Тошкент, 2014 йил), “Обод” (Тошкент, 2015-2016 йиллар), “Бунёдкор” (Тошкент, 2017 йил) клубларида ўйнаган.
2018 йилдан ўтган мавсум якунига қадар, “Сўғдиёна” жамоасида тўп тепган.

Тажрибали ҳужумчи 2018-2022 йиллар давомида жиззахликлар таркибида Суперлигада 121 та ўйинда майдонга тушиб, 10016 дақиқа тўп тепган ҳолда, 44 та голга муаллифлик қилган ҳолда, 3 та голга ассистентлик қилган.

Ўтган мавсумда эса “Сўғдиёна” таркибида Суперлига баҳсларида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1893 дақиқа ҳаракат қилиб, 10 та гол урган ҳолда, 4 та голга ҳаммуалифлик қилган.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 14:14, 05.01.2023.
Ўқилди: 1758 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5127]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3961]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3156]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3063]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2864]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2804]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2282]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2230]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2217]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик