"Вильярреал" бош мураббийи Кике Сетьен 7 январь, шанба куни бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши Ла Лига ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Айни дамда биз "Реал"ни кашф этишимиз шарт эмас. Биз биламизки, бу ажойиб ўйинчиларга эга ажойиб жамоа ва улар бизга кўп муаммоларни келтириб чиқариши аниқ. Лекин биз бу ўйинга оптимизм ва иштиёқ билан чиқамиз, чунки ўзимизга бўлган ишончнинг яхши даврини бошдан кечирмоқдамиз.
"Реал"дан ҳамма нарсани кутиш мумкин. Улар ҳимояланишга тўғри келганда, буни жуда яхши уддалашади, чунки улар тезкор, кучли ва ақлли ўйинчилар, жарима майдончасига яқин бўлганларида эса, ҳаракатларида барқарорлик кўрсатади. Буюк жамоалар ғалаба қозониш учун рақибга қараганда камроқ имкониятга эга бўлишлари керак", - деди Сетьен Mundo Deportivo билан суҳбатда.