Криштиану «Ан-Наср»даги илк ўйинини қачон ўтказади?
Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонига кўчирилиши сўнгги кунларнинг муҳим воқеаларидан бирига айланди. Португалиялик «Ан-Наср» билан шартнома имзолади, бу эса футболчини муносиб миқдорга бойитади. Marca хабарига кўра, Криштиану ҳар мавсум реклама шартномалари билан бирга тахминан 200 миллион евро даромад қилади. Тўғри, Криштиану янги клуби либосида қачон дебют қилиши ҳозирча аниқ эмас.
«Ан-Наср»нинг янги йилдаги илк ўйини 5 январь куни бўлиб ўтиши керак эди. Шу куни Руди Гарсия бош мураббийлигидаги жамоани «Аль-Таи» клуби билан учрашув кутаётганди. Daily Mail нашри ўйиндан бир кун олдин Роналду аниқ майдонга тушмаслигини таъкидлаган. Гап шундаки, ўтган йилнинг охирида португалиялик футболчи бир мухлис билан юз берган можаро туфайли икки ўйинга дисквалификация қилинган. Ўтган йили «Эвертон» билан ўйиндан сўнг (0:1) Криштиану мухлиснинг қўлидаги телефонни туртиб юборганди ва бунинг учун кейинчалик жазо олди.
Англия футбол ассоциацияси ҳукм чиқарганидан бери Роналду ҳали клублар миқёсида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмаган. Ноябрь ойида португалиялик жамоасиз қолди - «Манчестер Юнайтед» Криштиану билан шартномани бекор қилди. Бундай радикал қарорга футболчининг шов-шувли интервьюси сабаб бўлди. Шу муносабат билан португалиялик энди ўз дисквалификациясини Саудия Арабистони чемпионатида бажариши керак.
Тўғри, ўша манбанинг таъкидлашича, «Ан-Наср» бу масалани синчиклаб ўрганмоқда. Роналду ФИФА қоидаларига қарамай майдонга тушиши мумкин. Бу катта миқдордаги пул жаримасига олиб келади, ўз ўрнида араб клуби ҳам бундай жиддий қадамни ташлашга тайёр. Тўғри, бу ҳолатда санкциялар футболчининг ўзига таҳдид солади. «Ан-Наср» вакиллари бу масалани ўрганиш билан шуғулланишди.
Саудия клубининг 2023 йилдаги илк ўйини бошқа кунга кўчирилгани қизиқ. Саудия Арабистони пойтахтида оғир об-ҳаво шароити - кучли ёмғир стадионнинг электр таъминотига таъсир қилиши мумкин. «Ан-Наср» матбуот хизмати ўйин 6 январь куни бўлиб ўтишини маълум қилди. Ташкилотчилар барча 28 минг чиптани сотишган. Агар «Ан-Наср» хўжайинлари ФИФА қоидаларини бузмаса, у ҳолда Криштиану клубдаги дебютини фақат 21 январь куни ўтказади. Аммо бугун фахрий майдонга тушиши мумкин.