Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Тоби Алдервейрельд терма жамоанинг кейинги бош мураббийи ким бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.
“Тьерри Анри жамоамизни бошқариши керак. Фаолияти давомида у барча мумкин бўлган совринларни қўлга киритди. Анри терма жамоа билан яхши таниш. Энди биз авлодлар алмашинувини бошдан кечиришимиз керак ва буни Тьерри энг яхши ҳал қилади. У узоқ вақтдан бери жамоада бўлиб келган ва барча яширин оқимларни билади", - дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022даги ҳалокатли иштирокидан сўнг Роберто Мартинес Бельгия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этган эди.