Кириш Регистрация

Гвардиола: "Льюис майдонга тушганидан сўнг ўйинни ўзгартириб юборди"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 19-турида "Челси" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

"Стэмфорд Бриж"да ўйнаш ҳар доим қийин. Биринчи бўлимда ҳаммаси суст кечди, бизда ритм йўқ эди. Иккинчи бўлимда ўзимизнинг энг яхши томонларимизни кўрсатдик.

Аммо Рико Льюис майдонга тушганидан сўнг биз яхшироқ ўйнай бошладик. У ажойиб қобилиятга эга. У ўйиннинг боришини ўзгартирди. Аксарият ўйинчилар яхши ўйнашади, лекин у бошқаларни яхшироқ ўйнашга мажбур қиладиган тарзда ўйнашга қодир. Бу ажойиб истеъдод.

Албатта, "Челси"да жароҳатлар туфайли юқори савияли футболчилар кўп эмас. Кейин улар дастлабки дақиқаларда Раҳим Стерлингни йўқотишди, шунинг учун бу осон бўлмади. Лекин биринчи бўлимда ўйинимиз яхши бўлмади.

"Арсенал"дан ортда қолиш? Бу 7, 8 ёки 10 очко бўлиши мумкин эди. Лекин ҳозир фарқ 5 очко. Биз фақат ўзимизга қарашимиз керак, аммо тан олишим керакки, уларнинг ўйинини ҳисобга олсак, "Арсенал" етакчи бўлишга лойиқ. Гап нафақат очколарда, балки уларнинг қандай ўйнашида ҳам. "Манчестер Юнайтед"га ютқазиб, "Ньюкасл" билан дуранг ўйнаганларида ҳам уларнинг ўйин сифати ва савияси жуда яхши эди", - деди Гвардиола.

Киритилди: 14:44, 06.01.2023.
Ўқилди: 1606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик