Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Месси L'Equipe версиясига кўра, йилнинг энг яхши спортчиси бўлди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси L'Equipe нашри томонидан 2022 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Иккинчи ўрин франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппега насиб этди.

35 ёшли аргентиналик 808 очко, 24 ёшли франциялик 381 очко жамғарган. Учинчи поғонадаги испаниялик теннисчи Рафаэль Надал 285 балл тўплаган.

2022 йилнинг энг яхши 10 нафар спортчиси:

1. Лионель Месси (футбол, 808 очко)
2. Килиан Мбаппе (футбол, 381)
3. Рафаэль Надал (теннис, 285)
4. Ремко Эвенепул (велосипед, 252)
5. Макс Ферстаппен (Формула 1, 196)
6. Карим Бензема (футбол, 195)
7. Арманд Дюплантис (енгил атлетика, 185)
8. Стивен Карри (баскетбол, 139)
9. Антуан Дюпон (регби, 105)
10. Давид Попович (сузиш, 98 ёш)

2022 йилда Месси ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 29 та голли узатмани амалга оширди. У жаҳон чемпиони бўлди, Финалиссима, Франция Суперкубоги ва чемпионатни қўлга киритди. Қатардаги жаҳон чемпионатида у 7 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга ошириб, турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

2022 йилда Мбаппе ПСЖ ва Франция терма жамоаси сафида 54 та ўйинда майдонга тушиб, 53 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. Париж клуби билан у Лига 1да ғолиб чиқди. Миллий терма жамоа билан 2022 йилги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди (8 гол).

Дунёнинг энг яхши спортчиси учун мукофот L'Equipe томонидан 1975 йилдан бери берилиб келади.

Киритилди: 20:35, 06.01.2023.
Ўқилди: 936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик