Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

Мбаппе L'Equipe версиясига кўра, Франциянинг 2022 йилдаги энг яхши спортчиси бўлди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе L'Equipe нашри томонидан Францияда 2022 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Иккинчи ўринни “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема эгаллади.

24 ёшли Мбаппе 832 очко, 35 ёшли Бензема 484 очко тўплади. Учинчи ўринни биатлончи Кентин Фийон-Майе эгаллади.

2022 йилда Франциядаги энг яхши 10 нафар спортчи:

1. Килиан Мбаппе (футбол, 832 очко)
2. Карим Бензема (футбол, 484)
3. Кентен Фийон-Майе (биатлон, 403)
4. Антуан Дюпон (регби, 389)
5. Леон Марчанд (сузиш, 358)
6. Кевин Майер (Енгил атлетика, 169)
7. Клеман Ноэль (тоғ чанғиси, 126)
8. Гийом Сизерон (фигурали учиш, 75)
9. Роман Каннон (қиличбозлик, 52)
10. Шарль Кодрелье (елканли спорт турлари, 50)

2022 йилда Мбаппе ПСЖ ва Франция терма жамоаси сафида 54 та ўйинда майдонга тушиб, 53 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. Париж клуби билан у Лига 1да ғолиб чиқди. Миллий терма жамоа билан 2022 йилги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди (8 гол).

Бензема "Олтин тўп"ни қўлга киритди, "Реал Мадрид" ва Франция терма жамоаси сафида 43 та ўйин ўтказди, 35 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Мадрид клуби билан Испания чемпиони бўлди, Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

Франциянинг энг яхши спортчиси учун мукофот 1946 йилдан бери L'Equipe томонидан топширилиб келинмоқда.

Киритилди: 20:43, 06.01.2023.
Ўқилди: 701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.