"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Жуд Беллингемни сотиб олиш учун "Ливерпуль" ва "Реал" билан рақобатлашишга тайёр. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ёзда "Манчестер Сити" ўрта чизиқни янгилаши мумкин, чунки Илкай Гюндоган ва Бернарду Силва клубни тарк этиши мумкин. "Шаҳарликлар" ушбу футболчиларнинг қарорларини аниқ билгач, ярим ҳимоя позициясини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган инвестиция миқдорини аниқлайдилар.
Жуд Беллингем ҳозирда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида ўйнамоқда, аммо ёзда у жамоадан кетиши аниқ. Потенциал харидор 19 ёшли футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр бўлиши керак.