"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия кубоги 3-раундидан ўрин олган "Эвертон" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
"Эвертон" яхши ўйнади, улар дадил ҳаракат қилишди, томошабинлар шоу томоша қилди, биз эса ғалаба қозондик - ҳаммаси яхши, мен хурсандман. "Манчестер Юнайтед" доимо совринлар учун курашади ва биз бу йўлдамиз. Биз шошилмаймиз, кейинги ўйин ҳақида ўйлаяпмиз, унвонлар ҳали узоқда. Ишлаш ва ривожланиш керак, - дея Тен Хагдан иқтибос келтирган BBC Sport.
"Манчестер Юнайтед" 12 карра Англия кубоги соҳиби. Охирги марта бу совринни 2016 йилда қўлга киритган.
Ўтказилган 17 турдан сўнг манкунианликлар ўз ҳисобида 35 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.