Англия кубоги 1/32 ўйинлари бўлиб ўтмоқда, кеча "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Эвертон" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўйин натижаси ҳақида фикр билдирди, унинг фикрича, ўз жамоаси ишончли ва илҳом билан ҳаракат қилган, бироқ унга умуман омад кулиб боқмаган.
"Жанг қилдик, Бруну Фернандеш ва Маркус Решфорднинг оператив майдонга чиқишларига имкон бермадик, рақиб тезлигини сақлаб қолдик. Биз охирги пайтларда икки марта Манчестерда бўлдик, дунёнинг энг яхши клубларидан бири бўлган “Манчестер Сити” билан дуранг ўйнадик ва ўйлайманки, охирги ўйиндан кўпроқ фойда олишимиз керак эди", дея Лэмпарднинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC Sport.