"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп 58 ёшида оламдан ўтган италиялик собиқ футболчи Жанлука Виаллининг вафоти ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
"Мен у билан ҳеч қачон учрашмаганман, лекин унинг қандай футболчи эканлигини ҳамма билади. Унинг собиқ жамоадошлари, собиқ ҳамкасбларининг муносабатини кўряпсиз, бу унинг қандай инсон бўлганлиги ҳақида кўп нарсани айтади. Ҳақиқатан ҳам ачинарли.
Ўйлайманки, "у етарлича яшади" деб ўйлайдиган одамлар кам учрайди. Мен уни шахсан танимасдим, мен уни фақат футбол мухлиси сифатида билардим ва у ажойиб футболчи эканлиги аниқ. Мен унинг оиласига энг яхши тилакларимни, дўстларига буни енгиш учун куч тилайман. У, албатта, энг яхши томондан эсланиб қолинади", - деди Клопп "Ливерпуль" расмий сайтига.