Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев 2006 йил Тошкентда ўтган Осиё Чемпионати ҳақида гапириб ўтди.
"2005 йилда биз тайёргарликни бошлаганимизда, ҳаттоки, қўллаб-қувватлаш деган нарса йўқ эди. Вазирлик томонидан, мутахассислар томонидан умуман қўллаб-қувватлаш бўлмаган. Федерация ўзи барчасини бўйнига олиб, ОФКга чиққанди. Осиё чемпионатини қабул қилиш даражасига чиқдик дея, ариза йўллаганмиз. Дастлаб футзалдан бошламоқчи эдик. Футзал осонроқ эди.
2006 йилги ЕЧЛ финали «Барселона» ва «Арсенал» баҳсини кўрмаганман. Ўша тунда мен аэропортда ўтирганман. 7-8 та футзал жамоасини кутиб олганман.
Ҳозирда жуда кўп турнирларни қабул қиляпмиз Ўзбекистонда. Нафақат футболда, балки бошқа спорт турларида ҳам. Лекин ўша 15-16 йил олдин бу нарсалар жуда кам эди ва биз биринчилардан бўлганмиз. Шунинг учун бу жуда катта эътибор талаб қилган. Аэропортга тунги 23:00 да борган бўлсам, эрталаб 07:00 да чиққанман. Чунки, биласиз, аэропорт заиф нуқталардан бири.
Ўша вақтда меҳмонхоналарда ҳам муаммолар бўлган. Ўзларини суви билан келиб, яна ўғриликлар ҳам бўлган. Аввалги келганларида кўрган савиясини. Шунинг учун ишонишмаган", — деди Алишер Никимбаев.