Кириш Регистрация

"ПСЖ" таркибида 16 ёшли футболчи майдонга тушди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Варрен Заир-Эмери клуб тарихидаги расмий ўйинда асосий таркибда майдонга тушган энг ёш футболчига айланди.

Кеча ёш иқтидор соҳиби Франция кубоги доирасидаги "Шатору"га (3:1) қарши ўйиннинг илк дақиқалариданоқ майдонда ҳаракат қилди.

Шу тариқа, у 16 ёш, 9 ой ва 29 кунлигида "ПСЖ" сафида тўлиқ ўйин ўтказди.

Олдинги рекорд 17 ёшу бир кунлигида парижликлар сафида майдонга тушган Мамаду Сакога тегишли эди.

Киритилди: 21:14, 07.01.2023.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.