Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футбол ва технология: Ҳакамга беминнат кўмакчи

Баҳо:
+ | -

Янги ва қандай кароматларга эга эканлигини олдиндан айтиш қийин бўлган тўплар - деярли ҳар бир ЖЧ атрофидаги энг долзарб мавзулардан бири.

Хусусан, сўнгги мундиалда ҳам ўйиннинг асосий атрибути ўзгача жиҳатлари билан ҳайрон қолдирди. Махсус таглик устидаги тўплар суратига кўзингиз тушгандир. Учрашувларга уларни шу тарзда тайёрладилар. Ўринли савол: «Нима, тўп ичида батарея борми?! Нима учун?» Ҳа, азизлар, юксак технологияга асосланган тўплар хусусида кенгроқ тушунча олиш вақти келди. Зеро, улар футболнинг ажралмас қисмига айланиши ҳеч гап эмас.

Қувват тўп ичидаги датчик учун керак. Қатар мундиали учун тайёрланган ҳар бир тўп ичига махсус мослама ўрнатилган. У ўйин давомида юз берган ҳолатларни назорат қилади. Мутахассислар тўпни ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш учун 6 йил изланиб, меҳнат қилдилар ва ФИФА сертификатига эга бўлдилар. «Ақлли» тўп - Adidas ва KINEX0N компаниялари ҳамкорлигининг маҳсули. Ҳар бир тўп ичига умумий оғирлиги 14 граммга тенг 2та датчик ўрнатилган:

* Тўпнинг қаерда турганини онлайн-режимда узатиб туради.

* Тўп ҳаракатидаги ўзгаришларни узатиб туради.

Мослама ихчам батареядан қувват олади. Тўла қувватли мослама 6 соат давомида бехато ишлайди, ишсиз турганида эса қуввати 18 кунда тугайди. Ҳар қандай тегиниш (оёқ ёки бош билан зарба, ҳатто ерга уриш) ҳолати ҳар сонияда 500та кадр тезлигида қайд этилади. Тўп майдондан чиқиб кетса ва ўрнига бошқаси ўйинга киритилса, тизим мус­тақил равишда янгисига эътибор қаратади. Голни Роналду эмас, Фернандеш урганини шу тизим аниқлади, у «офсайд» ҳолатини ҳам бехато кўрсатиб беради. 

Датчик билан бирга оптик назорат камералари ҳам ишлатилади. Стадионга ўрнатилган 12та камера ҳар бир футболчини тўхтовсиз кузатиб туради. Улар ёрдамида ўйиндан ташқари ҳолат жуда тез аниқланади. Янги технология ЖЧда илк марта қўлланилди. Муҳими, бирор «офсайд» ҳолати баҳс-мунозараларга сабаб бўлмади. Тўп ичидаги датчик узатма вақтини аниқлаб беради. Аввалги VAR тизимига айнан шу етишмаётган ва барчаси инсон омилига боғлиқ эди. Яъни VAR операторининг узатма вақтини аниқлашдаги арзимас хатоси ҳакамнинг нотўғри қарорига олиб келарди. Янги технология бошқа муҳим масалаларга ҳам ойдинлик киритади. Масалан, гол муаллифини аниқлашга. Ёдингиздами, Португалия - Уругвай қарама-қаршилиги (2:0)да Бруну Фернандешнинг узатмасидан кейин тўп Роналдунинг соч­ларини силаб ўтган ва дарвозадан жой олганди. Ҳаттоки, голни Криштиану ҳисобига ёзиш кераклигини ҳам даъво қилишди. Кейинчалик ФИФА масалага ойдинлик киритди: «Роналду тўпга тегингани йўқ. Буни янги технология аниқлаб берди». Технология футболда янги эшикларни очмоқда: ўйиннинг адолатли 3-D модели яратилди, 300дан ортиқ кўрсаткич назоратга олинди. Янги тўплар устида Португалияда ўтказилган тест-синовлар ҳақида KINEXON вакили маълумот берганди. Ўшанда «Морейренше» ва «Шавиш» жамоалари элит дивизион йўлланмаси учун ўзаро куч синашган, мослама ўйинга оид 300дан ортиқ турли кўрсаткичларни ўз назоратига олганди: зарба ва узатмалар тезлиги, тўпни эгаллаб туриш вақти, дриблинг тезлиги, тезланиш ва спринтлар... Яна тўп билан ва тўпсиз, ҳатто бўшлиқ, прессинг ва қарши ҳужумлар назорати. Масалан, йўлланма тақдирини ҳал қилган ғалаба голи 14,54 метр узоқликдан урилган, тўпнинг тезлиги 68,58 километр|соатга етганди. Энг тезкор футболчи эса 33,72 километр|соат тезлик билан ҳаракатланган, «Шавиш»нинг аниқ узатмалари ўйин давомида 3 фоизга кўпайган, «Морейренше»ники аксинча, 9 фоизга пасайган. Муҳими, 80 фоиз мухлис ушбу статистик маълумотларга ижобий баҳо берди. KINEXON бошқарув директори Максимилиан Шмидтнинг фикрича, мазкур ахборот бир вақтнинг ўзида қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашиш, кейинчалик футболчилар самарадорлигини янада чуқурроқ таҳлил этиш имкониятини беради. ФИФАнинг Футбол тадқиқотлари ва стандартлар бўлими бошлиғи Николас Эванс энди келажакда янги технология видеоўйинлар оламига ҳам кўчиб ўтишини башорат қилди: «KINEXON» янада мукаммалроқ 3-D графигини яратмоқда. Бунда ҳар қандай вазиятни футболчи кўзи билан баҳолаш мумкин бўлади. Ушбу модель футбол механикаси ва футболчилар қарорларини баҳолашда муҳим роль ўйнайди. Яқин келажакдаги телетрансляцияларда ҳам янгиликлар нақадар зўрлигига амин бўламиз».

Датчик тўп сифатини бузмадими? Хўш, футболчилар янгилик ҳақида нима дейишмоқда? Янги тўплар кўр-кўрона бир қатор мамлакатлар, шунингдек, Қатардаги бошқа мусобақалар (Араб давлатлари кубоги, Клублар ўртасидаги ЖЧ)да синовдан ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад аввалги ва янги тўп ўртасида фарқ бор ёки йўқлигини бевосита футболчилардан билиб олиш эди. Маълум бўлишича, ҳеч қайси ўйинчи яққол фарқни сезмаган. Датчикли тўпларнинг дастлабки нусхалари Германия Ҳудудий лигаларида, сўнгги партиялари эса клублар академияларида синаб кўрилди. Тўғри, Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Киран Трипьер ЖЧ-2022 турнири арафасида бироз бошқача фикр билдирди: «Ҳар бир кросс пайти тўп сал ўзгача ҳаракатланаётганини сездим. Гап иссиқ иқлимда эмас. Тўп шунчаки, одатдагидан енгилроқдек туюлди. Агар сал кучлироқ зарба берсам, анча узоққа кетиб қоладигандек...». Трипьернинг ҳолати тушунарли - инглизлар азалдан стандарт вазиятларга ўта жиддий эътибор билан ёндашадилар, Киран эса зарбани ижро этадиган футболчилардан биридир. Уругвай терма жамоаси дарвозабони Серхио Рочет эса янги тўп нисбатан тезроқ учишини айтди. У ўз нуқтаи-назарини қисқа ва аниқ ифодалади: «Футбол йил сайин ҳужумчилар учун осонлашиб, дарвозабонлар учун қийинлашиб бормоқда». Умуман олганда, охирги мундиал иштирокчиларидан янги тўпга оид тақризлар жуда оз. Демак, эски ва янги тўп ўртасидаги тафовут деярли ҳеч кимга сезилмаган...

А.Абдувалихўжаев тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:38, 07.01.2023.
Ўқилди: 1546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.