Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Australian Open-2023 ҳақида қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -

Яқинлашиб келаётган теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати 2023 йилнинг дастлабки йирик мусобақаларидан ҳисобланади. Бу йил ҳам турнир шиддатли ва муросасиз курашларга бой ўтиши кутилмоқда.

Ўтган йил сербиялик Новак Жокович виза билан боғлиқ муаммолар сабаб мусобақани ўтказиб юборган эди. Бу йил бошқа бир юлдуз, айни пайтда жаҳон тасниф жадвалини бошқариб бораётган испаниялик Карлос Алкарас жароҳати сабаб «Катта дубулға» турнирида қатнашмайдиган бўлди.

Хўш, жорий йил 111-бор ўтказиладиган мусобақа ҳақида яна нималарни биламиз?

Турнир ўтадиган сана: 16-29 январь.

Соврин жамғармаси: 51,5 миллион АҚШ доллари. Яккалик йўналишида ғалаба қозонадиганлар 2,054 миллион долларга эга бўлишади. Асосий давранинг 1-босқичида мағлуб бўлган спортчи 75 160 доллар билан қайтади.

Амалдаги ғолиблар: Рафаэл Надал (Испания); Эшли Барти (Австралия); Н.Кирёс / Т.Коккинакис (Австралия); Б.Крейчикова / К.Синякова (Чехия); К.Младенович (Франция) / И.Додиг (Хорватия).

Ғолиб учун рейтинг очко: 2000

Мазкур мусобақа саралаш босқичида ҳамюртларимиздан Нигина Абдураимова иштирок этади. Айни пайтда жаҳон рейтингида 180-поғонада турган теннисчимиз эртага биринчи ўйинини испаниялик Лейре Гормазга (169) қарши ўтказади.

Мусобақани ўтказиб юборадиган таниқли спортчилар: Карлос Алкарас (Испания), Гаэл Монфис (Франция), Симона Халеп (Руминия), Наоми Осака (Япония).

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:13, 08.01.2023.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.