Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

"Атлетико" Гарначони нишонга олди

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" ўзининг собиқ академия битирувчиси ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алехандро Гарначо билан шартнома имзоламоқчи.

Хабарларга кўра, Жоау Феликс январда Мадрид клубини тарк этмоқчи ва Диего Симеоне жамоаси олдинги чизиққа сифатли ўйинчи қидирмоқда. Бироқ катта эҳтимол “қизил иблислар” 18 ёшли футболчининг жамоани тарк этишига имкон бермайди.

Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" Гарначо билан узоқ муддатли шартнома тузишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Ҳужумчининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Гарначо "Атлетико" академияси битирувчиси. У 2015 йилдан 2020 йилгача клубнинг ёшлар жамоасида ўйнаган.

Киритилди: 19:51, 08.01.2023.
Ўқилди: 1773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.