Кириш Регистрация

Гасперини Малиновский кетаётганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

"Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Руслан Малиновский "Марсель"га ўтишга яқин эканлигини тасдиқлади.

"Футболчи ва "Марсель" ўртасида музокаралар давом этмоқда, шартнома қачон ёпилиши мумкинлигини билмайман. У жамоа учун муҳим эди, бу мавсумда у кўп ўйин ўтказди, аммо унинг ўрнини Адемола Лукман эгаллади. Малиновский клубни тарк этса, бошқа ўйинчи сотиб олишни режалаштирмаяпмиз", - дея Гасперинининг сўзларини келтиради Football Italia.

У 2019 йилда “Аталанта” футболчисига айланди. Ўтган мавсумда Малиновский "Аталанта" сафида барча мусобақаларда 41 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 18 миллион евро.

Киритилди: 19:54, 08.01.2023.
Ўқилди: 821 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.