Кеча, 8 январь куни ўзининг 37 ёшини нишонлаган "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Давид Силва Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган "Альмерия"га қарши ўйинда (2:0) гол урди.
Шу тариқа Силва Испания чемпионати олий дивизиони тарихидаги туғилган кунида гол урган энг кекса футболчига айланди.
Жорий мавсумда испаниялик футболчи 18 учрашувда 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.