Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЎзПФЛ Регламентга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси қатъий режа асосида 2021 йилдан бошлаб Мусобақалар ўтказиш регламентини босқичма-босқич тартибга келтирди. Эндиликда биз ундаги эътиборга молик жиҳатларни шарҳлаб борамиз. Биринчи галда қуйидаги ўзгаришларга эътибор қаратиш даркор.

«Суперлига ва Про лига регламенти». Ташкилот номи остида Регламент шу ном билан таҳрир этилди.

Сабаб. Режага кўра, 2024 йилги мавсумдан бошлаб Про лигада фақатгина профессионал футбол клублари иштирок этиши кўзда тутилган. Биринчи лига эса ярим профессионал футбол жамоалари иштирокида ўтказилади. Шундан келиб чиқиб, бу мусобақа алоҳида регламент асосида тартибга солинади. «Суперлига ва Про лига регламенти»дан, шунингдек, Ўзбекистон U21 чемпионати ва Ўзбекистон U19 чемпионати жой олган.

Маълумот. Ўзбекистонда ОФК лицензиялаш талабларини бажара олган 12 та футбол клуби мавжуд. 2023 йилга келиб, мазкур рақамлар ўзгариши катта эҳтимол. Ўз навбатида бу ҳолат Про лига ва уни ривожлантириш режасига таъсирини ўтказади.

Ўзбекистон кубоги, Суперкубоги ҳамда ўтиш ўйинлари учун алоҳида регламент бўлади.

Сабаб: Лига сўнгги 5 йил давомида Суперлига, Про лига, Биринчи лига, Ўзбекистон кубоги, Ўзбекистон Суперкубоги, ўтиш ўйинлари, аёллар Олий лигаси, аёллар Биринчи лигаси, футзал Олий лигаси, футзал Биринчи лигаси, аёллар ва футзал кубоклари, қўшимчасига бир неча ёш тоифасидаги мусобақаларни ўтказиб келди. Эндиликда ассоциация ҳамда лига ўртасида келишув шартномасига эҳтиёж мавжуд. Лига бу борада ўз таклифини ассоциацияга киритган. Шу асосда Ўзбекистон кубоги, Суперкубоги ҳамда ўтиш ўйинлари учун регламент ишлаб чиқилади.

Маълумот. Лига давлат бюджетидан молиялаштирилмайди, ассоциация ва Лига ўртасида мусобақаларни ўтказиш юзасидан молиявий келишув мавжуд эмас. Шунга қарамай, Лига юқоридаги барча мусобақаларни ўтказиб келди, аёллар ва футзал жамоаларини бадал пулларидан озод этди, 2021 йилда бадал пулларини Суперлига клублари учун 30 фоизга, Про лига учун 60 фоизга, Биринчи лига учун 50 фоизга камайтирди. Ваҳоланки, биргина ҳакамлик учун ҳаражатлар ВАР техникаси сабаб 1,5 баробарга ошган. 2022 йилда бўлгани каби, 2023 йил учун ҳам бадал пуллари миқдори ўзгаришсиз қолдирилди. Сўнгги икки йилда Лига ўз харажатларининг тенг ярмини ишлаб топишга эришди.

ЎзПФЛ телеграмдаги канали орқали эндиликда Регламентдаги эътиборга молик жиҳатлар ҳақида маълумот бериб борилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:09, 09.01.2023.
Ўқилди: 2206 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.