"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоячи Андреас Кристенсеннинг "Атлетико"га (1:0) қарши Испания чемпионатининг 16-туридаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Кристенсен - ажойиб футболчи. Одамлар "Реал" "Челси"нинг асосий ҳимоячиси билан шартнома имзолади, биз эса унинг ўрнига ўринбосарни қўлга киритдик, деб айтганларини эслайман", - деди Хави.
26 ёшли футболчи жамоа сафида барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та голли узатмани амалга оширган. "Барселона" Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.