Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

"Челси" Фернардесни қўлдан бой бергач, эътиборини бошқа футболчига қаратди

Баҳо:
+ | -

"Челси" жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси Энцо Фернандеснинг трансфери бўйича "Бенфика" билан музокараларда муваффақиятсизликка учраганига қарамай, ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш умидини йўқотгани йўқ.

ТalkSPORT нашри хабарига кўра, "Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Ромео Лавиа лондонликлар томонидан таклиф қилиниши мумкин.

Август ойи охирида "кўклар" 19 ёшли бельгиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўришди, аммо "авлиёлар" иқтидорли футболчи учун 55 миллион евролик таклифни рад этишди. Футболчининг ўзи июль ойи охирида "Саутгемптон"га "Манчестер Сити"дан тахминан 15 миллион евро эвазига ўтган эди.

Лавиа жорий мавсумда жамоаси сафида Премьер-лигада 9 та ўйинда майдонга тушди. У "Челси" билан ғалабали ўйинда (2:1) гол киритганди.

Киритилди: 20:36, 09.01.2023.
Ўқилди: 2186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик