Каталониянинг "Барселона" жамоаси "Атлетико"га қарши ўйин (1:0) якунида мадридликлар ҳимоячиси Стефан Савич билан жанжаллашиб кетиши натижасида майдондан четлатилган Ферран Торреснинг карточкасини бекор қилиш учун спорт судига мурожаат қилади.
Хабарларга кўра, испаниялик футболчи бу ҳаракатлари учун 2 дан 12 ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "матрасчилар"га қарши баҳсда Усмон Дембеле киритган ягона гол "Барса"га ғалаба тақдим этди.