Кириш Регистрация

Ольмо: "Келажакда Испанияга қайтишни хоҳлайман"

Баҳо:
+ | -

"Лейпциг" футболчиси Дани Ольмо келажаги ҳақида гапирди.

"Келажакда Испанияга қайтишни хоҳлайман. Бу менинг ватаним, бу лига менга жуда яқин. У ерда менинг оилам ва дўстларим яшайди. Лекин, шу билан бирга, мен учун энг муҳими, "Лейпциг"да бўлгани каби, мени қадрлайдиган жамоада ўйнаш" - деди футболчи Football Espana билан суҳбатда.

Олдинроқ ОАВда Ольмо "буқалар" билан шартномасини 2027 йилнинг ёзига қадар узайтиришга яқин экани ҳақида хабар берилганди.

Ольмо жорий мавсумда "Лейпциг" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 16:29, 10.01.2023.
Ўқилди: 489 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.