Ноэль Ле Гре Франция футбол федерацияси (ФФФ) президенти лавозимини тарк этиши мумкин.
L’Équipe нашри хабарига кўра, ФФФнинг бир нечта аъзолари бу борада чора кўришга тайёр. Улар Ле Грени шундай ҳолатга келтиришлари мумкинки, у истеъфога чиқишга мажбур бўлади.
ФФФнинг номи ошкор этилмаган аъзолари Ле Гре ташкилотни бошқара олмаслигига ишонишади ва бу йўл давом этмаслигига ишончлари комил. Уларнинг кўплари бу ҳақда ойлар давомида ўйлашди. Ле Гренинг Зинедин Зидан ҳақидаги ҳурматсиз сўзлари "қайтариб бўлмайдиган нуқта"га айланди. Қайд этилишича, Ле Гре ФФФдаги қўллаб-қувватлашни йўқотган.
Хусусан, Ноэль 6 январь куни бўлиб ўтган ижроия қўмита йиғилишида бундай имкониятга эга бўлган бўлса-да, Дидье Дешам билан шартномани 2026 йилгача узайтиришга қарор қилгани ҳақида ташкилот ижроия қўмитасини хабардор қилмаган. Шартнома узайтирилиши эртаси куни расман эълон қилинди.
Қолаверса, спорт вазирининг илтимосига кўра, айни дамда Франция футбол федерацияси текширувдан ўтказилмоқда.
Бугун Ле Гр ва ФФФ бош котиби Флоранс Ардуэн бир неча ҳафта давомида ташкилот фаолиятини ўрганаётган уч нафар инспектор билан суҳбатлашди. Қайд этилишича, Ле Гре ва Флоранс Ардуэн энди бир-бирларини қўллаб-қувватламайдилар ва тергов давомида ҳисоб-китоб қилишлари мумкин.