Бутунжаҳон антидопинг агентлиги собиқ раҳбари, ХОҚ аъзоси Ричард Паунд якунига етган Олимпиада ўйинларидаги допинг билан боғлиқ муаммолар ҳақида фикр билдириб ўтди.
Собиқ раҳбарнинг фикрича, эндиликда ямайкалик спортчиларни допинг назоратдан ўтказиш янада қаттиқроқ назоратга олиниши керак экан.
“Умуман олганда, ямайкалик спортчилар текшириш жуда мураккаб бўлган спортчилар қаторига кирадилар. Уларни тестдан ўтказиш жараёнлари доим қийин кечган. Ўйлайманки, уларнинг ўзи ҳам эндиликда қаттиқ назорат остида бўлишларини яхши билишади.
“Сўнгги Олипиада натижаларига қарайдиган бўлсак, ямайкалик спортчиларни допинг тестлардан ўтказишда қаттиқроқ назорат ўрнатиш лозим”
Айни пайтда биз тестдан ўтказишнинг янги йўлларини изламоқдамиз. Аммо ҳали кўп ишлашимиз керак”, дея Паунднинг сўзларидан парча келтирмоқда Reuters.