Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Испания суперкубоги. «Реал» пенальтилар сериясида «Валенсия»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Испания суперкубогининг ярим финалида «Реал» ва «Валенсия» жамоалари 11 январь, чоршанба куни баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 39-дақиқасида мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида эса Самюэль Лино мувозанатни тиклади. Асосий бўлимларда бошқа гол урилмади ва жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди.

Қўшимча бўлимларда вазиятлар яратиш бўйича устунлик мадридликлар томонида бўлган бўлса-да, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Пенальтиларда эса «қаймоқранглилар» 4:3 ҳисобида зафар қучди. Валенсияликларнинг иккинчи зарбаси ноаниқ чиққан бўлса, сўнгги зарбани Куртуа қайтарди. "Реал" сафида Бензема, Модрич, Кроос ва Асенсио ўз имкониятларидан самарали фойдаланишди.

Шу тариқа Карло Анчелотти шогирдлари финалга йўл олди.

Ярим финалнинг иккинчи ўйинида «Барселона» 12 январь, пайшанба куни «Бетис» билан ўйнайди.

Испания суперкубоги
Ярим финал баҳси
11 январь, чоршанба
«Реал» — «Валенсия» 1:1
Пенальтилар серияси: 4:3
Голлар: 1:0 – 39 Бензема (пенальти), 1:1 – 47 Лино.
«Реал Мадрид»: Куртуа, Рюдигер, Милитао (Менди, 74), Начо, Кроос, Вальверде (Себальос, 106), Камавинга (Модрич, 46), Васкес (Карвахаль, 68), Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго (Асенсио, 84).
«Валенсия»: Мамардашвили, Тони Лато (Мориба, 95), Тъэрри Коррейя, Жемерт, Озкажар, Гайя, Алмейда (Гилямон, 115), Муса (Фулке, 95), Кавани, Лино (Франсиско Перес, 82), Клюйверт (Дуро, 73).
Огоҳлантиришлар: Камавинга (28), Клюйверт (31), Жемерт (38), Кавани (92), Алмейда (100), Начо (109).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:17, 12.01.2023.
Ўқилди: 2281 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.