Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“ПСЖ” яна олов билан ўйнашяпти

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ҳужумчи Неймарни 2023 йилнинг ёзида 100 миллион еврога сотишга тайёр, дея хабар беради Sport.es. Парижликлар асосий ролларни Лионель Месси ва Килиан Мбаппега бериб, спорт лойиҳасини ислоҳ қилиш ниятида. Бундан ташқари, клуб иш ҳақини қисман туширишга қарши эмас. Неймарнинг мавсумига 40 миллион евролик шартномасидан қутулиш бу борада ёрдам беради.

"ПСЖ" учун катта харажатлар ҳеч қачон муаммо бўлмаган, аммо Неймар билан хайрлашишга тайёрлик бу даҳшатли хато. Бразилиялик футболчи жорий мавсумда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Унинг кетиши клуб учун ҳалокатли бўлади.

Неймар Мбаппе ва Месси билан бир жамоада ўйнаб, "Олтин тўп"га даъвогарлар бешлигидан жой олди.

Неймар 2022 йилда "гол+пас" тизими бўйича 52 очко тўплаган (42 ўйинда 32 гол +20 ассист). Мбаппе ва Мессининг кўрсаткичлари яхшироқ. Француз 56 ўйинда 73 очко (56+17) аргентиналик эса 51 учрашувда 65 очко (35+30) тўплаган. Аммо бразилияликнинг ўйини ҳали ҳам ажойиб. Неймар ўзини иккита супер юлдузли жамоада топди. Йилнинг иккинчи ярмида у плеймейкер сифатида айниқса яхши бўлди.

Неймар жорий мавсумда барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Форвард ажойиб рекорд ўрнатди: Неймар Европанинг топ-5 лигаларида камида 10 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган биринчи футболчи бўлди.

Неймар Мбаппе ва Мессига мукаммал қўшимча ҳисобланади. Бразилиялик футболчи Гоал нашрига кўра, Лео, Килиан, Эрлинг Холанд ва Роберт Левандовски билан бирга “Олтин тўп”га даъвогарлар бешлигидан жой олган. Ажабланарлиси шундаки, бразилиялик “ПСЖ”да номинал учинчи ҳужум вариантидир.

Неймар билан хайрлашиш режаларини фақат аҳмоқлик, деб аташ мумкин. “ПСЖ” албатта унинг ўрнига юлдуз олади. ESPN асосий номзод сифатида "Ливерпул"дан Муҳаммад Салоҳни кўрсатмоқда. Клуб унинг учун тахминан 100 миллион евро тўлайди ва Неймар билан таққосланадиган маош беради. Лекин нима учун аллақачон мукаммал ишлаётган механизмни йўқ қилиш керак? Салоҳ билан бир хил савиядаги футболчининг трансфери борасида келишиб бўлмаслиги учун муносиб имконият бор.

Неймар “ПСЖ”ни тарк этишни истамаяпти

“ПСЖ” Неймарни 2017 йилнинг ёзида "Барселона"дан 222 миллион евро эвазига жаҳон футбол рекорди эвазига сотиб олганди. Ўйинчининг шартномаси 2026 йилгача амал қилади ва яна бир мавсумга узайтириш имкониятини ўз ичига олади.

Клуб ўтган ёзда Неймарни сотишга ҳаракат қилган эди. Ўшанда бразилиялик Мбаппе билан зиддиятга тушиб қолган, шартнома узайтирилганидан кейин унга кадрлар масаласида алоҳида ваколатлар берилган. Килиан “ПСЖ” Неймардан қутулишини хоҳларган эди.

Бразилиялик учун улар 150 миллион евро сўрашган, аммо маълум бўлишича, ҳеч ким бунча пул тўлашга тайёр эмас. 100 миллион евро учун, уни сотиб олишлари мумкиндир балки. Айниқса, 2022/2023 йилги мавсумда 30 ёшли ҳужумчи жароҳатлардан “қочиб”, ажойиб статистика кўрсатмоқда. "Челси", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" каби Премьер-лиганинг топ клублари доимо Неймарга кўз тикишган. "Нюкасл" ҳам жиддий қизиқиш билдирилди, агар Чемпионлар лигасига йўлланма олса, ўз фаолиятини давом эттириш учун анча жозибадор вариант бўларди.

“ПСЖ” спорт директори Луис Кампос клубда Мбаппенинг мухлисидир. Аммо у бразилияликни таркибда сақлаб қолмоқчи бўлди ва Килианнинг нафратланган жамоадошига нисбатан позициясини юмшатиш учун кўп иш қилди. Мбаппе ва Неймар яқин дўст бўлишмади, лекин улар ўзларининг профессионал вазифаларини аъло даражада бажармоқдалар.

Марcа хабарига кўра, Неймарнинг ўзи Мбаппе билан келишмовчиликларни ҳисобга олса ҳам, “ПСЖ”дан кетишни истамайди. Биринчидан, молиявий сабабларга кўра: бошқа клуб ҳам худди шундай ҳашаматли шароитларни тақдим эта олмайди. Бироқ, бразилиялик Парижда яшаш ва Галтье қўл остида ўйнашни ҳам ёқтиради. Мбаппе билан муносабатлар идеалдан йироқ, аммо бу керишга асос бўлмайди.

Неймар 2017 йилдан буён “ПСЖ” таркибида 165 ўйинда 115 та гол урди ва 73 та голли узатмани амалга оширди. Сўнгги пайтларда бразилиялик айниқса яхши ҳаракат қилмоқда: у жорий мавсумда ўртача ҳар бир ўйинда деярли 1,5 та самарали ҳаракат қилмоқда. Бундай буюк футболчини сотиш нотўғри ҳаракат. Айниқса, 100 миллион евро учун ва унинг ўрнига муносиб номзод бўлмаган пайтда.

Киритилди: 14:45, 12.01.2023.
Ўқилди: 8297 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.