Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Қўқон-1912” жамоасида йиғилиш бўлиб ўтди. Жамоага янги раҳбар тайинланди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Қўқон-1912” жамоасида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Қўқон шаҳар хокими Маъруфжон Азамович Усмонов иштирок этди. Йиғилишда шаҳар хокими сўз олиб жумладан шундай деди:

- “Қўқон-1912” жамоаси ватанимизнинг энг тарихий жамоаси эканлиги унутмаслигимиз лозим. Қўқонда одамлар футболни яхши кўришади. Жамоанинг натижалари одамларимизнинг кайфиятига ўз таъсирини ўтказади. Шунинг учун ҳурматли мураббий ва футболчиларимиз ўтган мавсумдаги натижани эсдан чиқариб янги мавсумга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўриш лозим. Биз бу борада бош мураббий Даврон Файзиевга ишонамиз. Энг аввало мағлубиятлардан руҳан синмасдан яна қадни баланд кўтариб олдинга қараб, янги мақсадалар сари интилмоқ лозим. Жамоага янги ҳомийлар бириктирилиш масаласи яқин кунларда ҳал бўлади. Биз сизларга қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз. Мен ишонаманки Даврон Файзиев бошчилигида жамоамиз яна суперлигага шу йилнинг ўзидақ қайтади. Бу йўлда сизларга куч-қувват, шижоат ва соғлик саломат тилайман.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Шу кунга қадар жамоа маркетинг ва матбуот хизмати раҳбари, маркетинг бўйича директор лавозимларида фаолият олиб борган Акрамжон Мамадалиев “Қўқон-1912” жамоасининг вице-президенти этиб тайинланди.

Жамоанинг янги раҳбари шаҳар хокимига билдирилган ишонч учун катта миннатдорчилик билдириб, бу ишончни оқлаш учун тинимсиз меҳнат қилишга тайёр эканлигини маълум қилди ҳамда жамоа аъзолари бир оила бўлиб бирлашган ҳолда олдинга қўйилган мақсад сари олға интилишларини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда жамоа бош мураббийи Даврон Файиев ҳам сўз олди. Бош мураббий шаҳар хокимига ташриф учун раҳмат айтиб, қилинган эътибордан хурсандлигини билдирди ҳамда мана шундай учрашувлар тез-тез бўлиб туриши жамоа аъзоларининг кайфиятини кўтаришини таъкидлаб ўтди.

Манба: "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 15:06, 12.01.2023.
Ўқилди: 1339 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик