«Атлетико» клуби «Реал» дарвозабони Тибо Куртуага мактуб йўллаб, ундан кечирим сўрашни талаб қилди. Акс ҳолда, стадион ҳудудида унинг номи ёзилган тахтача олиб ташланиши билан таҳдид қилинди.
Куртуа уч мавсум давомида «Атлетико» шарафини ҳимоя қилган ва жамоа билан Испания кубоги, Европа лигаси ва Европа Суперкубогида ғолиб чиққан.
Куртуа 2018 йилда «Челси»дан «Реал»га кўчиб ўтгач, унинг «Атлетико» билан муносабатлари ёмонлашди. Айниқса, Тибо 2022 йилги ЕЧЛ финали олдидан берган интервьюсида, агар "Реал"га финалга чиқса, унда ҳеч қачон ютқазмаганини таъкидлаган". Бу эса «Атлетико» мухлисларига оғир ботди. Боиси, "Атлетико" ЕЧЛ финалида икки марта "Қироллик клуби"га мағлуб бўлган.
2022 йилда бўлиб ўтган «Атлетико» ва «Реал» ўртасидаги Мадрид дербисида Куртуа "матрасчилар" мухлисларига баданига туширилган ЕЧЛ кубоги татуировкани кўрсатиб, ишқибозларни ғазабга келтирганди. Клуб ана шу иши учун Куртуадан кечирим сўрашни талаб қилмоқда.