"Челси" ҳужумчиси Жоау Феликс клуб тарихида АПЛдаги дебютида қизил карточка олган биринчи футболчига айланди, деб хабар беради Opta.
23 ёшли португалиялик Англия чемпионати 7-туридан ўрин олган "Фулхэм"га (1:2) қарши ўйиннинг 58-дақиқасида қўпол ўйин учун қизил карточка олди.
Opta шунингдек, Премьер-лигадаги дебютида майдондан четлатилган охирги футболчи 2014 йилда "Тоттенхэм" сафида Федерико Фасио бўлганини хабар қилди.
Феликс 11 январь куни расман “Челси”га келиб қўшилди. Лондон клуби португалиялик футболчини "Атлетико Мадрид"дан 11 миллион евро эвазига ижарага олди.
"Челси" 18 турдан кейин 25 очко билан АПЛда 10-ўринда бормоқда.