Ярим ҳимоячи Исмаэль Беннасер "Милан" билан янги шартнома имзолангани ҳақида фикр билдирди. Шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
“Ҳикоя давом этади. Ушбу либос билан таърифлаб бўлмайдиган ва унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдим. Мен бу буюк клуб тарихини ёзишда давом этаётганимдан фахрланаман. Олға, "Милан". Ҳар доим”, - деб ёзди Беннасер Twitter саҳифасида.
25 ёшли Беннасер 2019 йилдан бери “Милан”да тўп суради. Жорий мавсумда у 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.