Туриннинг “Ювентус” клубининг собиқ футболчиси, 2006 йилги “Олтин тўп” соҳиби Фабио Каннаваро Италия чемпионатининг навбатдаги тури арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Келаси тур асосий баҳс "Наполи" ва "Ювентус" ўйини бўлади, лекин Каннаваро бу ўйин чемпионлик учун курашда ҳал қилувчи бўлиши мумкинлигига ишонмайди.
"Туринда мен футболчи сифатида ўсганман, аммо Неапол менинг шаҳрим. Мен абадий "Наполи" мухлиси бўлиб қоламан. Аммо "Марадона"даги ўйин чемпионлик учун кураш нуқтаи назаридан ҳал қилувчи бўлмайди. Шунга қарамай, ўйин қизиқарли бўлишига ишончим комил", – дея Каннаваро сўзларини келтирган Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги.