Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Тарихда биринчи марта жаҳон чемпионати тўпининг номини ишқибозлар танлашади

Баҳо:
+ | -

“Адидас” компанияси тарихда биринчи марта мухлисларга футбол бўйича жаҳон чемпионатининг расмий тўпига ном танлашни таклиф қилди. Эслатиб ўтамиз, навбатдаги – 2014-йилги жаҳон чемпионати Бразилияда бўлиб ўтади.

Мухлислар шорт-листга кирган учта ном – “Bossa Nova”, “Brazuka” ва “Carnavaleska”дан бирини танлашлари керак, шорт-лист мусобақаларнинг расмий ҳомийси бўлган “Адидас”нинг расмий сайтида эълон қилинган.

“Босса Нова” номида жаз ва бразилча самбанинг қоришмасини ўзида акс эттирган маҳаллий босанова мусиқий услубидан илҳом олинган бўлса, “Карнавалеска” эса карнавалларни ёқтирувчи одам маъносини билдиради. “Бразука” атамаси билан эса, баъзан, бразилияликларнинг ўзларини аташади.

Овоз бериш жараёни 2 сентабрга қадар давом этади. Учта номдан исталган бирортасига ҳар бир интернет фойдаланувчиси овоз бериши мумкин. Айни вақтда, бир фойдаланувчининг ўзи бир неча марта овоз бериш имконига эга.

“Footy Boots” порталининг ёзишича, Бразилиянинг ўзида ЖЧ-2014нинг расмий тўпи “Gorduchinha” деб аталаши учун кенг миқёсли ташвиқот кампанияси олиб борилмоқда. “дўндиққина, юмалоққина” деган маъноларни билдирувчи бу сўз марҳум спорт шарҳловчиси Осмар Сантос сабаб Бразилия футболида машҳур бўлиб кетган.

Жаҳон чемпионатлари тўпларига ном бериш анъанаси 1970 йил, Мексикадаги мусобақада бошланган. Биринчи тўп “Телстар” номини олган. Шундан кейин “Адидас” яна 10та “исмли” тўпларни тайёрлади. Тўпларнинг тўлиқ рўйхати билан ЖЧ-2014 расмий сайтида танишиш мумкин.

“Адидас” тўпларнинг номини танлашда мухлислар ёрдамига суянишни яқиндан бери бошлади. Жумладан, Лондон Олимпиадасининг футбол мусобақалари учун тайёрланган тўп мухлислар томонидан “Алберт” деб аталган бўлса, 2013 йили бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубогида ўйналадиган тўпга ишқибозлар “Катлего” деб “исм қўйишган”.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 19:00, 14.08.2012.
Ўқилди: 6603 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.