Кириш Регистрация

Кварацхелия "Наполи" учун 20 та ўйинда 21 та голда қатнашди

Баҳо:
+ | -

“Наполи” ҳужумчиси Хвича Кварацхелия Италия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган “Ювентус”га (5:1) қарши ўйинда гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

21 ёшли грузиялик ўтган ёзда неаполликлар клубига ўтган эди. Ўшандан бери у "Наполи" сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Бунгача грузиялик ҳужумчи Россияда “Рубин” ва “Локомотив”да тўп сурган. РПЛда у 76 ўйин ўтказиб, 10 гол урди ва 18 голга ассистентлик қилди.

Хвичанинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:11, 14.01.2023.
Ўқилди: 552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.