Кириш Регистрация

Ҳозирча Фатининг ишлари беш!

Баҳо:
+ | -

“Барселона”нинг 20 ёшли вингери Ансу Фати учун сўнгги ўйинлар омадли кечмоқда. У “анорранглилар” таркибидаги сўнгги 3 та баҳсда 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Жумладан, Испания суперкубоги ярим финалидан ўрин олган, 13-январ куни “Бетис”га қарши ўтказилган учрашувнинг “овер-таймлар”и 3-дақиқасида ҳам Фати гол уриб, “Барса”ни ҳисобда олдинга олиб чиққанди.
Аммо кейинчалик севильяликлар ҳисобни тенглаштиришган, пеналтилар сериясида эса омад каталонияликларга кулиб боққанди (4:2).

Шунингдек, Ансу Испания кубоги доирасидаги “Интерсити” жамоаси билан бўлган белашувда ҳам гол уриб, “Барса”нинг 4:3 ҳисобидаги ютуғига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганди.

Киритилди: 11:33, 14.01.2023.
Ўқилди: 1032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.