Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Танловга: «Футболимиз ва ичимиздаги дардларимиз»

Баҳо:
+3 | -

Бу йил — футболимиз учун унутилмас йил. Ўзбекистонга футбол ўйини кириб келганига ҳам 100 йил бўлибди. Бу жуда узоқ муддат, шундай эмасми? Бу вақт давомида футболимизда жуда кўп ислоҳотлар амалга оширилди. Йилдан-йилга футболимизга жиддий эътибор қаратилмоқда, янгидан-янги стадионлар қурилмоқда. Клубларнинг инфратузилмаси яхшиланмоқда. Бу жудаям қувонарли, тўғрими?

Ҳозирда Ўзбекистон деган давлатни деярли бутун дунё танимоқда, қандай ажойиб. Биз шу вақт давомида қанчадан-қанча воқеаларни кўрдик. Ўзбек футболи деганда самога сочилган юлдузлар, ўша “Пахтакор” жамоасининг 17 аъзосини эсламасликнинг иложи йўқ. Мана ўша воқеага ҳам роппа-роса 33 йил бўлибди. Эҳ, афсус қандай футболчилар эди. Тўғри, мен у футболчиларни кўрмаганман, лекин улар ҳақида эшитганларим орқали уларнинг қай даражадаги футболчилар эканини билиш қийин эмас.

Яна асосий мавзуга қайтсам. Хўш, биз шу вақт давомида футболимизда нималарга эришдик? Ютуқларимиз ҳақида гап очадиган бўлсам, терма жамоамизни фақатгина 1 марта Осиё Ўйинлари ғолиби бўлганини таъкидлашим мумкин. Бу биз учун кам эмасми? Дунё бўйича ўзига яраша обрў-эътибори бор Ўзбекистондек давлат учун бу кам, тўғрими? Ютуқларимиз ҳақида гап кетганда, 2007 йил Осиёнинг энг яхши мураббийи Рауф Инилиев, Осиёнинг икки карра энг кучли футболчиси Сервер Жепаров, ҳозирда бутун дунёни лол қолдирган ҳакам Равшан Эрматов Ўзбекистондан экани кишини қувонтиради.

Клублар ўртасида ҳам бизнинг клубимиз чемпион бўлди. ОФК кубогини “Насаф” боши узра кўтарди, чемпионлар лигасида эса ҳозирча энг яхши кўрсаткич Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига тегишли — 3-ўрин. Бу йил “Бунёдкор” жамоаси ўз иштирокини давом эттирмоқда ва биз “қалдирғочлар”дан фақатгина финални кутамиз. Зеро бу футболимизнинг 100 йиллик тўйи учун ажойиб совға бўлади.

Футболимиз ҳақида гап кетганда, стадионлар ва ҳакамларимиз ҳақида сўз очмай илож йўқ. Ҳозирги кунда стадионларимиз аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Тўғри янгидан-янги стадионлар қурилмоқда, “Пахтакор” марказий стадиони янгидан таъмирланди, “Локомотив”нинг янги стадиони ҳам талабга жавоб бериши мумкин, лекин вилоятларда шундай стадионлар борми? Журналистлар доим чемпионатимизга мухлислар кам киришидан нолишади. Хўш, ўзингиз ўйлаб кўринг, ёзнинг айни жазирамасида, соат 17:00да, 35 даража иссиқда футбол ўйнаш тугул, футбол кўришнинг ҳам иложи йўқ-ку. Давлат ишида ишлайдиганлар соат 17:00да футболга борсинми ёки иш жойини ташлаб кетсинми? Ўзи тақвимни ким тузади? Нимага ўйинлар фақат дам олиш кунлари эмас? Нимага 1 тур ўйинлари 4-5 кунга чўзилиб кетади, бундан кимга нима наф? Бу кетишда қачон Европа даражасига чиқамиз? Олий лигамизни кўриб, биринчи лигадаги аҳволни гапиришни истамадим. Қачонки стадионларимизни, пул учун хуштак чалаётган ҳакамларимизни ва келишилган ўйинларнинг олдини оламиз, кейин футболимиз ҳақида керилиб гапиришимиз мумкин. Агар аҳвол шу тарзда давом этса, ҳеч қачон футболимиз ривожланмайди. Зеро, шу орқали оз бўлса-да, футболимизда ўзгаришлар бўлса, бундан мухлислар хурсанд бўларди ва яна ўш тўлиб тошган стадионларимизни кўрган бўлардик.

Стадион.уз сайти кўринар-кўринмас юзери
“Galakticos” — Жавлонбек Абдурашид ўғли

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:59, 15.08.2012.
Ўқилди: 4759 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.